UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Суперлига. "Қўқон-1912" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  2 13:50"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда  8 13:22U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик ҳакамлар бугун АҚШ — Тожикистон ўйинида ишлашади  1 12:48"Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:33U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган  11 12:00Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  1 11:32Левандовски қишда "Барса"дан кетишни режалаштирмаяпти. Унинг 2026 йилнинг ёзида эркин агент бўлиб кетиш эҳтимоли юқори  2 10:41Италиянинг Молдова ва Норвегияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 10:12Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  13 09:49"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди  12 09:43А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум қилинди  0 09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  3 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  12

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз серияга "Бунёдкор" билан ўйинда барҳам берди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз серияга "Бунёдкор" билан ўйинда барҳам берди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.




НАВБАҲОР – БУНЁДКОР - 2:1
27 октябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Азизбек Турғунбоев 31, - 1:0 (Мирзоҳид Ғофуров). Хуршид Ғиёсов 45 пенальти, - 1:1. Руслан Болов 56, - 2:1 (Игорь Голбан)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе (5.Ғиёсжон Комилов, 85), 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Иван Соловьёв (95.Забиҳилло Ўринбоев, 85), 10.Азизбек Турғунбоев (70.Аббосжон Ғуломов, 79), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (18.Сардор Теляков, 46), 28.Хуршидбек Мухторов, 88.Руслан Болов (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 69).
Захира: 13.Исломжон Абдуллахонов, 11.Исломбек Исоқжонов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов.

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 3.Ислом Қобилов, 5.Иброҳимҳалил Юлдашев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов (34.Суҳроб Иззатов, 73), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев (4.Давронжон Эргашев, 60), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов (7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 60), 90.Шаҳбоз Эркинов (49.Фаррух Икромов, 73).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов,  14.Миржаҳон Мираҳмадов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 48.Валерий Акопов, 77.Селим Нурмурадов.

Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Ғофуров 35, Даврон Ҳошимов 51, Эҳсони Паншанбе 64, Дилшод Аҳмадалиев 64, Иван Соловьёв 64, Давронжон Эргашев 67, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев 77, Жавлон Иброҳимов 90+4.


Навбаҳор

Азизбек Турғунбоев - 31', Руслан Болов - 56'

Суперлига. 21-тур

27/10/2020, 17:00

1
:
2
Тугади

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 45'

45'
90'
31'  Азизбек Турғунбоев
31'  Мирзоҳид Ғофуров
35'  Мирзоҳид Ғофуров
46'  Ислом Рашидхонов (Сардор Теляков)
51'  Даврон Ҳошимов
56'  Руслан Болов
56'  Игорь Голбан
64'  Эҳсони Паншанбе
64'  Иван Соловьёв
77'  Шоҳрух Маҳмудҳожиев
79'  Азизбек Турғунбоев (Аббос Ғуломов)
85'  Эҳсони Паншанбе (Ғиёс Комилов)
85'  Иван Соловьёв (Забиҳилло Ўринбоев)
90'  Жавлон Иброҳимов
45'  Хуршид Ғиёсов
60'  Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Дилшод Аҳмадалиев)
60'  Абдулла Абдуллаев (Давронжон Эргашев)
64'  Дилшод Аҳмадалиев
67'  Давронжон Эргашев
73'  Санжар Қодирқулов (Суҳроб Иззатов)
73'  Шаҳбоз Эркинов (Фаррух Икромов)


ЯНГИЛАШ




90+5. Ўйин тугади. "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди!

90+4. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жавлон Иброҳимов

90+3. ЗАРБАААААААААААААА! Икромовнинг тўп узатишидан кейин Нурилло Тўхтасинов яқин масофадан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди.

85. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Эҳсони Паншанбе ўрнига Ғиёсжон Комилов, Иван Соловьёв ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди.

79. Ўзгариш. "Навбаҳор". Турғунбоев ўрнига Ғуломов тушди

77. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев

73. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Шаҳбоз Эркинов - Фаррух Икромов, Санжар Қодирқулов - Суҳроб Иззатов.

69. Ўзгариш. "Навбаҳор". Руслан Болов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

67. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Давронжон Эргашев

66. УХХХХ! Давронжон Эргашев ва Азизбек Турғунбоев боши билан тўқнашиб кетишди! Жуда жиддий вазият. Майдонга шифокорлар майдонга тушишди

64. Огоҳлантиришлар. Эҳсони Паншанбе, Дилшод Аҳмадалиев ва Иван Соловьёв  




60. Ўзгариш. "Бунёдкор". Абдуллаев ва Қаҳрамонов ўрнига Эргашев ва Аҳмадалиев тушди

56. ГООООООООООООООООЛ! РУСЛАН БОЛОВ! Ўнг қанотдан Голбан узатган тўпни Болов боши билан дарвозага йўллади - 2:1. 



51. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Даврон Ҳошимов

51. Азизбек Турғунбоевнинг бурчакдан оширган тўпини Хуршидбек Мухторов боши билан дарвозага йўллади. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Рашидхонов ўрнига Теляков тушди

46. Иккинчи тайм бошланди.


45+1. Биринчи тайм тугади. 

45. ГОООООООООООООООООЛ! ХУРШИД ҒИЁСОВ! Пенальтидан гол урди 1:1




44. ПЕНАЛЬТИ! "Навбаҳор" дарвозаси томон!





37. ЗАРБА! Нурилло Тўхтасиновнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

36. Хавфли вазият! "Навбаҳор"нинг қарши ҳужумини Жавлон Иброҳимов барбод қилди, у зарба ҳам бермади, пас ҳам бермади

35. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Мирзоҳид Ғофуров

31. ГОООООООООООООООООЛ! АЗИЗБЕК ТУРҒУНБОЕВ! Чап қанотдан Мирзоҳид Ғофуров узатган тўпни Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади, Каримов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди - 1:0. 




23. "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужумларидан сўнг, тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов ушлаб олди, Хуршид Ғиёсов тўпга улгурмади

14. ЗАРБААААААААА! Қаҳрамоновнинг зарбасидан кейин Ўткир Юсупов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Тўхтасинов дарвозага йўллади, яна Юсупов ўз ўрнида! Тўхтасинов офсайдда экан 




10. ЗАРБАААААААА! Азизбек Турғунбоев Юсуповдан тўпни қабул қилиб жарима майдонига кириб чап оёқда зарба берди, тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди!

5. Эркинов гол урди, бироқ ундан олдин офсайд қайд этилди

3. ЗАРБА! Тўраев бош билан зарба йўллаганди, офсайд

2. Хавфли вазият! Ҳошимов кутилмаган хатога йўл қўйди, бироқ Эркинов зарба бера олмади

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика