UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:0 (Матнли трансляция)  9 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  10 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9

Coca Cola Суперлига. Кескин курашларга бой ўйинда АГМК бир киши кам бўлиб қолган "Қизилқум"ни енгди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Кескин курашларга бой ўйинда АГМК бир киши кам бўлиб қолган "Қизилқум"ни енгди

Теглар :  ҚизилқумАГМК
Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган АГМК - "Қизилқум" учрашуви тугади.

Coca Cola Суперлига. 17-тур
АГМК – ҚИЗИЛҚУМ 2:1
26 сентябрь 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Йован Жокич 68', Зафар Полвонов 90+3, – Алишер Саноев 11'  

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 2.Акмал Шораҳмедов, 88.Игорь Зонич (30.Жасур Умаров, 64), 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (77.Арслонмират Аманов, 46), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 55) - 17.Санжар Турсунов, 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 46), 7.Элгужа Григалашвили (94.Ҳусниддин Ғофуров, 73).
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев, 20.Мирғиёс Сулаймонов.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (32.Илҳомжон Кенжаев, 74, 77.Суннатилла Абдуллажонов, 89)), 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 44. Иброҳим Томива (18.Жасур Азимов, 55), 75.Олег Толмасов, 88.Жамшид Ҳасанов (14.Файзулла Қамбаров, 74).
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ҳумоюн Абдуалимов,  15.Воҳид Шодиев,  21.Муҳсинжон Убайдуллаев,  97.Шерзод Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Эркин Байдуллаев 7, Мате Ватсадзе 13, Ойбек Қиличев 40, Арслонмират Аманов 48, Жамшид Ҳасанов 51, Владислав Касминин 51.

Четлатиш: Эркин Байдуллаев 51' (2СК)


90+3. ГОООООООООООЛЛ! Зафар Полвонов! Амановнинг бурчак тўпидан узатган тўпини Полвонов голга айлантирди - 2:1! 

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

89. "Қизилқум"да ўзгариш: Кенжаев ўрнига Абдуллажонов туширилди. 

88. Зарба! Нурматовнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди!


85. Кетма-кет ҳужумлар... Аманов қоидани бузди ва ҳужум ҳам якунланди. 

83. Тошматов орқали бошланган ҳужум Нурматовнинг бош билан берган ноаниқ зарбаси билан якун топди. 

81. Зарба! Полвоновнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли кўринишга эга бўлди, аммо ноаниқ кетди. 

80. Полвоновдан зарба, Нестеров тўпни илиб олди, ушбу вазиятда офсайд ҳам қайд этилди. 

78. Ууух! Қандай зарба! Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбасини тажрибали посбон Игнатий Нестеров ушлаб олди.  

77. Зарба! Санжар Турсуновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

74. "Қизилқум"да 2 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Қамбаров, Қиличев ўрнига Кенжаев туширилди. 

73. АГМКда алмаштириш: Григалашвили ўрнига Ғофуров тушди. 

70. Григалашвили тезлик билан ҳужумга ўтди, аммо Касмининни алдаб ўта олмади. 

68. ГОООООООООЛЛЛЛ! Йован Жокич!  Ҳисоб тенглашди - 1:1!  У бурчакдан оширилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.  


66. Мезбонлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда, ҳозирча бари муваффақиятсиз. 

64. АГМКда ўзгариш: Зонич ўрнига Умаров тушди. 

63. Олмалиқликларнинг хавфли ҳужумини навоийликлар бартараф этишди. 

61. Жокич Григалашвилини олдинга бошлади, бироқ пас анча кучли чиққани туфайли тўп майдонни тарк этди. 

60. Зарба!  Жокичнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқиб қолди.  

58. "Қизилқум" битта кам бўлиб қолган бўлса-да, имкон қадар ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. 

55. "Қизилқум"да ўзгариш: Томива ўрнига Азимов ўйинни давом эттиради. 

55. АГМКда алмаштириш: Абдураҳимов ўрнига Нурматов туширилди. 

51. Ҳакамга қилинган эътирозлар учун Ҳасанов ва Касминин ҳам огоҳлантириш олдилар. 

51. Байдуллаев Тошматовга нисбатан қўполлик ишлатди ва иккинчи сариқ карточкаси туфайли майдондан четлатилди.  

50. Зарба! Григалашвилининг зарбаси ноаниқ чиқди. 

49. АГМК бурчак тўпини амалшга оширди. Тошматовнинг узатмаси самарасиз якунланди. 

48. Арслонмират Аманов Мустафоевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

47. "Қизилқум" жарима тўпига эга бўлди. Қиличевнинг ичкарига оширган тўпини Шораҳмедов қайтарди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди

46. АГМКда 2 та ўзгариш: Қосимов ўрнига Аманов, Ватсадзе ўрнига Полвонов майдонга тушди.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Томива Ватсадзега нисбатан қўполлик ишлатди.  Ҳакам футболчини оғзаки огоҳлантирди. 

41. Қўполлик навбати АГМКда, бу гал Абдураҳимов айбдор, у Жамшид Ҳасановни йиқитди. 

40. Ойбек Қиличев Зоничга нисбатан ишлатган қўполлиги боис огоҳлантириш олди. 

39. Маргиевга нисбатан қоида бузилгандек туюлди ва у йиқилди, ўша вазиятда тўп тўсатдан футболчининг қўлига тегиб қолди. 

38. Қосимовнинг паси тўғри бориб Ватсадзенинг қўлига тегди, ҳакам хуштаги чалинди. 

36. Зонич майдон марказида Томивага нисбатан қўполлик ишлатди. 

34. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Айни пайтда тўп назорати меҳмонларда. 

30. Элгужа Григалашвили хавфли вазият юзага келтирди, аммо тўп майдондан чиқиб кетиб қолди. 

26. АГМК ўнг қанот орқали ҳужумга ўтмоқда ва қанотдан тўпни ичкарига узатишга бир нечта уринишлар амалга оширилди. 

24. Қосимовнинг узатмасига Нестеров эга чиқди. 

20. Зарба! Томиванинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

19. Григалашвили чап қанот орқали яхши рейдни амалга оширди, бироқ ноаниқ ҳаракати туфайли тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.  

17. Санжар Турсуновнинг ажойиб узатмаси йўлига Нестеров тўғаноқ бўлди ва тўпни қайтарди. 

13. Мате Ватсадзе ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

11. ГООООООООООЛ! Алишер Саноев рақиб дарвозасини ишғол этди - 0:1! 


9. Баҳс кескин курашларга бой тарзда давом этяпти.  

7. Эркин Байдуллаев Ватсадзега нисбатан қўпол ўйнагани боис сариқ карточка олди. 

5. ГОЛ! Йўқ, офсайд қайд этилди. 


4. Баҳром Абдураҳимовга нисбатан қоида бузилди, жарима тўпи. 

3. Иброҳим Томива ҳужумга ўтди ва нотўғри пас бериб, тўпни рақибга бериб қўйди. 

1. Ўйин бошланди! 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика