

“Мессисиз Аргентина бу вазифани бажара олмайди. Жамоада Агуэро, Игуаин, Ди Мария, Дибала сингари ажойиб футболчилар бор. Аммо улар ўйинни юта олишмайди. Месси эса шунчаки майдонда турса ҳам, рақиблари ундан ҳайиқиб туришади.
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 финалига чиқишини ва ғалаб қозонишини истайман. Нега? Месси учун. Мен унинг фанатиман. У бошқа сайёрадан, Роналду ва Неймар Ер саёраси вакиллари. Уларни фарқи мана шунда. Месси футболни тарк этса, биз барчамиз куз ёш тўкамиз. Кейинги Месси минг йилдан кейин туғилади” дея Чилавертнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.



