UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Черан юзлик довонга яқин, 8 йиллик тарих такрорланди. "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан 7та факт Янгиликлар

Черан юзлик довонга яқин, 8 йиллик тарих такрорланди. "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан 7та факт

Кеча оқшомда Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.


Пахтакор

Драган Черан - 51'

Суперлига. 2-тур

10/03/2022, 18:30

0
:
1
Тугади

Нефтчи

45'
90'
51'  Драган Черан
60'  Камен Хаджиев
67'  Сардор Собирхўжаев (Оливер Шаркич)
67'  Азизбек Турғунбоев (Сардор Рашидов)
82'  Алексей Ларин
90'  Хожимат Эркинов (Руслан Розиев)
21'  Аброр Исмоилов
28'  Анваржон Ғофуров
53'  Шаҳзод Убайдуллаев
60'  Ойбек Қиличев (Ҳусниддин Ғофуров)
60'  Улуғбек Ҳошимов (Иззат Абдуллаев)
73'  Александар Ешич (Марко Шарич)
73'  Шаҳзод Убайдуллаев (Сирожиддин Қўзиев)
74'  Ҳусниддин Ғофуров
88'  Лутфулла Тўраев
90'  Аббос Ғуломов (Суннатилла Абдуллажонов)


Қуйида мазкур ўйинга оид бир қатор маълумотларни келтирамиз. 

1. "Нефтчи"нинг "Пахтакор" майдонидаги ғалабасиз серияси 3та ўйинга етди. Голсиз серия ҳам худди шундай кўрсаткичга эга. Фарғоналиклар 3та учрашувдан бери "шерлар" дарвозасига йўл топа олмаяпти. 

10.03.2022. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0

31.03.2018. "Пахтакор" - "Нефтчи" 3:0

12.08.2017. "Пахтакор" - "Нефтчи" 6:0


2. "Пахтакор" "Нефтчи" устидан Суперлигадаги 27 ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек умумий ҳисобда чемпионат доирасида фарғоналиклар дарвозасига 93 голини урди. 

3. Драган Черан "Пахтакор" либосида биринчи маротаба "Нефтчи"га гол урди.  Иккинчидан, сербиялик футболчининг Суперлигадаги ўйинлари сони 141тага, голлари эса 99тага етди. Бундан маълумки, Черан 100лик довонни забт этишига бир қадам қолди. 



4. Рустам Лутфуллин кеча "Пахтакор"нинг 4 учрашувида бош ҳакам вазифасини бажарди. Факт шуки, пойтахт клуби Лутфуллин бошқарган ўйинларда умуман мағлубиятга учрамаган. Бу шунчаки статистика, холос. 


2020. "Металлург" - "Пахтакор" 0:3

2021. "Пахтакор" - "Металлург" 2:1

2021. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 3:0

2022. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0


5. Охирги маротаба "Пахтакор" 2014 йил "Нефтчи"ни шундай натижа билан таслим қилган, Козак ўйиндаги ягона ғалаба тўпипини киритганди. Демак тарих 8 йил ўтиб такрорланди.



6. Ушбу беллашувни стадиондан бевосита 5130 томошабин кузатди. 

7. Аброр Исмоилов "Нефтчи" либосида "Пахтакор"га қарши Суперлигадаги иккинчи қизил карточкасини олди. 







Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика