UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  5 15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  6 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  1 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9

Чемпионлик сари юриш бошланмоқда Янгиликлар

Чемпионлик сари юриш бошланмоқда

Бугун мамлакатимиз яшил майдонларида U-23 Осиё Кубоги беллашувлари старт олади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-тур доирасида Туркманистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да бошланади. "Пахтакор" марказий стадионида ўтадиган ана шу ўйин олдидан (20:00да) мусобақанинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Аввал бугунги учрашувлар тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз.

U-23 Осиё Кубоги 1 июнь кунги ўйинлар тақвими:

"A" гуруҳи

18:00. Эрон U-23 - Қатар U-23

"Бунёдкор" стадиони (Тошкент)

20:30. Ўзбекистон U-23 - Туркманистон U-23

"Пахтакор" стадиони (Тошкент)

"B" гуруҳи

18:00. Австралия U-23 - Қувайт U-23

"Марказий" стадион (Қарши)

22:00. Иордания U-23 - Ироқ U-23

"Марказий" стадион (Қарши)


Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги учрашув учун тахминий таркиби:


Темур Кападзе 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланиб келмоқда. 25 май куни Бекободда Тожикистон U-23 терма жамоасига қарши ўтказилган назорат баҳсида ҳам футболчилар айнан шу схемада тўп тепишди.

Бекободдаги ўйинда 2-бўлимда ўйнаган Одил Абдумажидов яхши таассурот қолдирди. Ўйлашимча, кейинги учрашувларда марказий ҳимояда Одилни ҳам кўришимиз мумкин. Айниқса, Эронга қарши айнан Қозоғистонда тўп тепаётган ҳимоячи асқотиши мумкин. Баланд бўйи, бақувватлиги (бу гавда билан ўйнашда катта устунлик беради) ва бош билан яхши ўйнаши унинг форсларга қарши ажойиб танлов бўлишини белгилаб беради.

Элдорбек Бегимов аслида чап қанот ҳимоячиси. У ўнг ва чап оёқда бир хил ўйнай олади. Шу боис, бугунги беллашувда уни яқиндагина жароҳатдан қайтган ўнг қанот ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовнинг ўрнига қўйдик. Мирсаидов эса ҳаммаси жойида бўлса кейинги учрашувлардан таркибга қайтиши мумкин.

Ҳужумкор футболчиларда эса ҳеч қандай иккиланиш бўлмади. Жасур Жалолиддинов ва Диёр Холматов марказий ярим ҳимояда жуфтлик ҳосил қилади. Кападзе Холматовни айнан марказда ўйнатади. Қанот вингерлари ва марказий ҳужумчи масаласида ҳам деярли аниқдек. Ҳозир айнан шу уч ўйинчи (Ҳ.Эркинов, О.Жўрақўзиев ва Ҳ.Норчаев) ўз позицияларида қолганлардан кучлироқ. Жамоа Руслан Жиянов ҳамда Улуғбек Ҳошимов каби ажойиб ҳужумчилар ҳам бор. Аммо, ҳозир Норчаев улардан кучлироқ ва асосий таркибда ўйнаш эҳтимоли жуда катта.


Мақсад - чемпионлик!

Темур Кападзе ҳам, футболчилар ҳам ўз интервьюларида ушбу биринчиликда ғолиб бўлишни мақсад қилишганини айтиб келишмоқда.

"Олимпик" жамоаси айнан олимпиячилардан ташкил топган ва улар доим биргалар. Бу эса айнан олимпия терма жамоамиз учун фойда. Ушбу жамоамих бемалол чемпионлик учун кураш олиб бора оладилар. Таркибда иккита легионер ҳам бор. Жалолиддинов ва Абдумажидовлар Қозоғистонда жавлон уриб келмоқдалар. Ўйин жиҳатидан вакилларимизда ҳаммаси жойида кўринмоқда. Кападзе яхши жамоа шакллантира олмоқда. Улар тўпни яхши нахорат қилишмоқда, икки қанотдан ҳам, марказдан ҳам хавф туғдира олишмоқда. Фақат стандарт вазиятлар масаласи мен учун очиқ масаладек кўринмоқда. Масалан, "Олимпик" ҳеч қачон стандартлардан фойдаланишда уста ҳисобланмаган. Лекин, терма жамоада Жасур Жалолиддинов, Диёр Холматов ҳамда Аббос Файзуллаевлар стандартларни яхши ижро эта олишади. Айнан улар стандартлардаги муаммони ҳал қилишларига умид қиламан.

Мусобақага келган қолган рақиблар ҳақида айтарли тасаввурга эга эмасмиз, ҳозирча. Лекин, Кападзе шогирдларида чемпион бўлиш учун ҳамма нарса бор. Таркиб етарлича кучли, гарчи нисбатан ёш бўлса ҳам. Мураббий фактори ҳам уларни чемпион бўлиш эҳтимоли юқори эканлигига мени ишонтирмоқда. Темур Кападзе мураббийликда яхши ишламоқда ва у жиддий вазифани уддалай олишига ишоняпман. Бу йўлда футболчиларимизга омад тилаб қоламиз! "Пахтакор"да кўришгунча!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика