UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси. Бугун ярим финалга қуръа ташланади Янгиликлар

Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси. Бугун ярим финалга қуръа ташланади

Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ярим финалга чиққан барча жамоалар номи маълум бўлди.

Европа чемпинлар лигаси ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

"Реал Мадрид", "Бавария", "Рома" ва "Ливерпуль" клублари рақибларини билиб олади. Қуръада исталган жамоа исталган жамоага тушиши мумкин. Ҳеч қандай чекловлар йўқ.  

Ярим финалнинг биринчи ўйинлари 24 ва 25 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 1 ва 2 май кунлари бўлиб ўтади.

Бугунги қуръа ташлаш вақтида финалда қайси жуфтлик ғолиби расмий мезбон бўлишига ҳам ойдинлик киритилади.

Финал учрашуви 26 май куни Киевдаги "Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.


Европа лигаси ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

"Арсенал", "Атлетико", "Зальцбург" ва "Марсель" клублари ярим финалдаги ўз рақибларини билиб олади. Қуръада исталган жамоа исталган жамоага тушиши мумкин. Ҳеч қандай чекловлар йўқ.  

Ярим финалнинг биринчи ўйинлари 26 апрель, жавоб баҳслари эса 3 май куни бўлиб ўтади.

Бугунги қуръа ташлаш вақтида финалда қайси жуфтлик ғолиби расмий мезбон бўлишига ҳам ойдинлик киритилади.

Финал учрашуви 16 май куни Лиондаги "Стад де Лион" стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика