UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  1 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  7 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  101 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9

"Челси"дан кетиши мумкин бўлган 3 футболчи Янгиликлар

"Челси"дан кетиши мумкин бўлган 3 футболчи

Теглар :  Челси
Бу футболчилар янги бош мураббий учун керак эмас.

Сарри қўл остида "Челси" Премьер-лигада ажойиб равишда старт олди. Сафарда "Хаддерсфилд" йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик жамоа ўз майдонида "Арсенал"ни доғда қолдирди. Жамоа рақибдан маҳорат бобида ҳам, ўйин сифатида ҳам анчагина устун эди.

Италиялик мутахассис икки учрашувга ҳам бир хил асосий таркибни танлади.

Барчаси яхшидек, "Челси"нинг ўйин услуби яхши. Бироқ қуйидаги уч футболчи учун эмас, улар яқин орада фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришлари ҳам мумкин.

ДЭННИ ДРИНКУОТЕР

Сарри жамоага 4-3-3 тактик схемасини олиб кирди. Маурицио АПЛдаги дастлабки икки учрашувида Нголо Канте – Жоржиньо – Росс Баркли триосини майдонга туширди. Энди Дэнни учун қийин дамлар бошланади. АПЛнинг собиқ чемпиони ҳатто Конте қўл остида ҳам асосий таркибга кира олмади. Кўпчилик "Стэмфорд Бриж"да Дринкоутер-Канте жуфтлигини кутганди. Аммо Дэнни умидларни оқламади.

"Челси" "Реал"дан Матео Ковачични ижарага олганидан кейин Сарри Дэннига имконият бермаслигини тушунтиргандек. Энди лондонликлар ижара муддати тугаганидан кейин хорватияликни тўлиқлигича сотиб олади. Британия матбуоти ҳар куни Дринкуотернинг жамоадан кетишини таъкидламоқда.

ВИКТОР МОЗЕС

"Челси"нинг асосий таркибига қайта олмаётган яна бир футболчи. Ўтган мавсумда у "Челси"нинг асосий футболчиларидан бири бўлганди. Бироқ Сарри бир неча ўзгаришларга қўл урди. У марказга Давид Луисни қайтарди ва Сесар Аспиликуэта ўзига ноқулай нуқтада ўйнайверишига нуқта қўйди. Испаниялик ўнг қанотга ўтди: энди "Челси" ҳимояси яна 4 кишидан ташкил топади. Мозесда эса ҳимоявий аспектлари унчалик яхши эмас. У энди ўзига янги жамоа изласа ҳам бўлади.

Сарри ўз ғояларидан чекинмайди ва Аспиликуэтани асосий таркибга қўйишда давом этади. Бироқ унинг ўрнига Викторни майдонга ташлаши мумкинми? Жуда баҳсли ҳолат.

ГАРИ КЭХИЛЛ

Уни жамоанинг "қария"си деса ҳам бўлади. Гари фаолиятидаги кичик пасайиш даврини ўтказмоқда. Икки мавсум олдин у "Челси" ва Англия термаси таркибида ўзгартирилмас футболчилардан бири эди. Солиштириш учун:

2016/17 мавсум – АПЛда 37 учрашув
2017/18 мавсум – АПЛда 27 учрашув
Сарри қўл остида - ?

Гари Лондон жамоасида қолиши ҳам сўроқ остида. Бироқ Сарри ўзи учун асосий таркибда тушадиган марказий ҳимоячиларни аниқлаб олган: Рюдигер-Луис. Шунингдек, ёш ва ғайратли Кристенсен ҳам бор. Кэхилл узоғи билан захирадан майдонга тушиши мумкин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика