

"Челси" янги эгалари қўл остида трансферлар учун аллақачон 400 миллион фунтдан ортиқ маблағ ишлатди. Бу ҳақда журналист Дэниел Стори хабар берди.
"Кўклар" янги хўжайинлар келгач, 13 та трансферни амалга оширди. Айни дамда "Челси" сафига охирги бўлиб вингер Михаил Мудрик қўшилди.
Лондонликлар аввалроқ Уэсли Фофан, Марк Кукурелья, Раҳим Стерлинг, Калиду Кулибали, Бенуа Бадиашиле, Карни Чуквуэмеку, Пьер-Эмерик Обамеянг, Давид Фофана, Андрей Сантос, Жоау Феликс, Габриэль Слонина ва Денис Закария билан шартнома имзолаган эди.



