"Челси" Поттерни истеъфога чиқармайди
09 янв 2023 17:47
Янгиликлар
"Челси" Поттерни истеъфога чиқармайди
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер жамоанинг қайд этаётган ёмон натижаларига қарамай, Лондон клубида ишлашда давом этади.
Бу ҳақда журналист Бэн Жейкобс хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Челси" раҳбарияти Поттернинг мураббийлик фазилатларига ишонч билдирмоқда. Қайд этилишича, ишга жойлашиш вақтида мураббий унга вақт берилишини кафолатлашни талаб қилган.
Поттер 2022 йил сентябрида Томас Тухелдан кейин "Челси" бош мураббийи лавозимини эгаллаганди.
Англия Кубоги 1/32 финали доирасидаги ўйинда "Челси" "Манчестер Сити"дан мағлуб бўлди (0:4) ва турнирдан чиқиб кетди. "Кўк-анорранглилар" 25 очко билан АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Фикрлар