

Лондон клуби "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалани харид қилишни ўйлаб қолди. 26 ёшли форвард айни дамда "Ювентус" билан битимни 2025 йилнинг ёзига қадар узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Дибала 2015 йилдан бери "кекса синьора" шарафини ҳимоя қилмоқда, бунга қадар эса "Палермо" ва "Институто" клубларида ўйнаган.
У Аргентина терма жамоасида 2015 йилдан бери ҳаракат қилади. Пауло жорий мавсум ҳали майдонга тушмади.



