"Челси" Кристиан Атсу вафоти учун ҳамдардлик билдирди
18 фев 2023 16:30
Янгиликлар
"Челси" Кристиан Атсу вафоти учун ҳамдардлик билдирди
Собиқ "Челси" футболчиси Кристиан Атсу Туркиядаги кучли зилзилдан сўнг вайроналар остидан ўлик ҳолда топилди.
Шу муносабат билан Лондон клуби расмий ҳамдардлик билдирди.
"Ҳатайспор" клуби ҳужумчиси Туркияда содир бўлган зилзилалар туфайли оламдан кўз юмди. "Челси" Кристиан Атсунинг Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзила қурбонларидан бири сифатида тан олинганлиги ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилди.
"Челси" Кристианнинг оила аъзолари ва дўстларига ҳамда ушбу фожиадан жабрланганларнинг барчасига самимий ҳамдардлик билдиради", дейилади клубнинг расмий баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар