"Челси" "Интер" футболчисини таркибига қўшиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
28 июн 2022, 01:15
"Челси" "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг хизматларига қизиқиб қолди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "аристократлар" словакиялик футболчи борасида таклиф ҳам жўнатган. "Челси" Ромелу Лукакунинг "Интер"га ўтишни истаётганидан фойдаланиб қолиш ниятида.

Олдинроқ "Интер" футболчисини мўмайгина пулга ПСЖга сотмаганди. Ўтган мавсумда А Сериянинг 35 ўйинида қатнашиб, 3 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/gianlucadimarzio