"Челси" форварди "Удинезе"га ўтиши мумкин
03 авг 2021 20:12
Янгиликлар
"Челси" форварди "Удинезе"га ўтиши мумкин
"Удинезе" Лондон жамоасининг албаниялик ҳужумчиси Армандо Брояга қизиқмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби футболчини бир мавсумга ижарага олмоқчи. "Челси" бунга рози бўлиши мумкин, чунки ёш ҳужумчи ҳали асосий таркиб аъзосига айланиб улгурмаган.
19 ёшли Броя ўтган мавсумни "Витесс"да ижарада ўтказди. У Нидерландия жамоаси сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Челси" билан келишуви 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар