Чалханоглу: "Отам бошқа ҳеч қачон фаолиятимга ҳалақит қилмайди"

Tolibjon Qosimov
3 фев 2017, 19:44
"Байер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу тўрт ойга дисквалификация қилинганини шарҳлаб ўтди.

"Мен 17 ёшимда "Карлсруэ" сафида ўйнардим. Кутилмаганда, отам Дармштадтдаги ресторанлардан бирида "Трабзонспор" вакиллари билан учрашганини билдим. Ўша учрашувдан кейин у менга турк клуби билан шартнома тузишим кераклигини айтди. Отам катта хатога йўл қўйганини билади ва бундан жуда афсусда. У менинг отам ва шундай бўлиб қолади. Аммо, у бошқа ҳеч қачон фаолиятимга ҳалақит қилмайди", - деди Чалханоглу.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Express