"Бухоро"га Италиянинг "Интер" клубида ўйнаган футболчи келди
09 мар 2019 10:40
Янгиликлар
"Бухоро"га Италиянинг "Интер" клубида ўйнаган футболчи келди
Янги мавсум бошланиши арафасида "Бухоро" ўз сафига тўрт нафар янги футболчини қўшиб олди.
Легионер Владимир Баенко ва "Бунёдкор" вакили Эргаш Исмоилов "Бухоро" сафига келиб қўшилишди. Тажрибали ҳимоячи Владимир Баенко ўтган мавсум Латвиянинг "Рига" жамоасида 23 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлган.
Шунингдек яна бир черногориялик легионер, ярим ҳимоячи Иван Фатич ва ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов "Бухоро" таркибини тўлдиришди.
Иван Фатич ўз фаолиятини Италияниг "Интер" жамоасида бошлаган ва бир қатор Италия клубларда давом эттирган. Охирги мавсумларини Македонияниг "Шкупи" ва Грузиянинг "Самтредиа" жамоаларида ўтказган.
Жаҳонгир Абдумўминов эса ўтган мавсумни "Сўғдиёна" жамоасида бошлаб, Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасида якунлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар