UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  0 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1

"Бухоро" "Шўртан" билан 3:3 ўйнайдими? Янгиликлар

"Бухоро" "Шўртан" билан 3:3 ўйнайдими?

Олий лига турнир жадвалида иккинчи ўрингача кўтарилган "Бухоро" бугунги кунга келиб бешинчи ўринда бормоқда.

Бунга сабаб жамоа иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрамаган бўлса-да, охирги учта беллашувда қаторасига дуранг қайд этди. "Бухоро" иккинчи даврани сафарда "Олмалиқ"қа қарши баҳс билан бошлаганди. 1:1 ҳисобидаги ўйиндан сўнг бухороликлар кейинги тўртта ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишди. 

"Бухоро" ўз майдонида "Насаф" ва "Қизилқум"ни, сафарда эса "Обод" билан "Нефтчи"ни мағлуб этди. Лекин айнан "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Бухоро" кетма-кет уч учрашувда зафар қуча олмади. 

Улуғбек Бақоев шогирдлари дастлаб "Динамо" билан 0:0, кейин "Машъал" билан 1:1 ва ўтган турда "Металлург" билан 2:2 ўйнашди. Дуранглар кетма-кетлигига қаранг - 0:0, 1:1, 2:2. Агар шундай давом этадиган бўлса, "Бухоро" 24-турда Ғузорга бориб "Шўртан" билан 3:3 ўйнайдими?


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика