UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  3 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  34

"Бухоро" қарзларидан қутиляпти Янгиликлар

"Бухоро" қарзларидан қутиляпти

Теглар :  "Бухоро"
Бухорода футболни яхши кўришади.

Ой охирида вилоятга катта футбол қайтиши эълон қилинди. Шу туфайли жамоанинг айни пайтдаги ҳолати тўғрисида маълумот беришни лозим топдик.

Бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатида медаллар учун курашган жамоа айни пайтда қуйи лигада элита йўлланмаси учун мужодала қиляпти. Олий лиганинг 2016 йилги мавсумида 4-бўлган "Бухоро" нега 4 йилдан кейин Про лигага равона бўлди?

Бу саволга қисқа ва лўнда қилиб жавоб берса бўлади: "Бухоро" клуби йиллар давомида жамоа келажагидан ўз манфаатларини устун кўрадиган кишилар қўлида бўлиб келди. Бунга ёрқин мисол сифатида Усмон Тошевни кўрсатишимиз мумкин. "Нурашфон"нинг олдинги даражасини тиклаш учун" келган мутахассис 5 млрд қарзи бор жамоада ўзига-ўзи 85 млн сўм миқдорида ойлик маош белгилаб олган эди. Ундан олдин эса қариндошларини клуб тизимига олиб кириб, улар билан узоқ йиллик шартнома имзолаш орқали жамоа бюджетини "эмиб" келган кишиларни ҳам кўрдик...

Майли, у кунлар ортда қолди. Жамоа, ниҳоят, тўғри одамлар қўлига ўтган кўринади. Ҳар ҳолда декабрь-апрель оралиғи шундай таассурот қолдирди. Хўш, бу муддат ичида Ўткир Қодиров бошчилигидаги раҳбарият қандай юмушларни бажарди?

Аввало, 2019 йилнинг декабрь ойидан бери расмий ўйин ўтказилмаётган "Бухоро" спорт-мажмуаси яхши ҳолатга келтирилди. Мазкур арена 25 апрелга қадар тайёр бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, бу стадион Ўзбекистон кубоги финалини ҳам қўлга киритди. 

Шунингдек, эски қарзларни ёпиш масаласида жонбозлик кўрсатилмоқда. Аниқроқ айтилса, ўтган йилнинг декабрь ойида "Бухоро" футбол клубининг елкасида 5,5 млрд қарздорлик бор эди. Айни пайтга келиб бу рақам 2 млрд.га қисқарди.

3,5 млрд маблағ орқали қайси қарзлар қопланди? Биринчи навбатда "Бухоро"ни олдинги даражасига қайтариш учун келган Усмон Тошев рози қилинди. Кейин у клубга олиб келган Бахтиёр Дадаматов ҳамда Далер Қаёсовларга пул тўланди (255 млн сўм). Дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев эса ФИФА орқали 2025 йилга қадар мўлжалланган маошини (593 млн сўм) талаб қилди. Мазкур мутахассис билан узоқ давом этган музокаралардан кейин камроқ маблағ эвазига келишувга эришилди.

Футболчилар Тоҳир Маладўстов, Раҳат Жапаров ва Марко Милич олдидаги қарзларни тўлаган клуб трансфер тақиқидан қутулиб қолди.

ФИФАга 2019 йилдан бери қолиб келаётган 2000 франк миқдоридаги жарима тўлаб берилди.

Эски раҳбарлар даврида жамоа истиқомат қилган меҳмонхонлар олдидаги 700 млн сўм тўланди.

Озиқ-овқат учун қарздорлик бартараф қилинди, аёллар жамоасига тўланмаган 6 ойлик маош етказилди. Клуб ишчи-ходимларининг маошидан қолиб кетган 8 ойлик қарзлар узилди.

Бу борада Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда жамоа бош ҳомийси БНҚИЗ раҳбари Акбар Фозилов клубга улкан кўмак беришяпти. 

Айни пайтда фақат маҳаллий ўйинчилар олдидаги қарзлар сақланиб қолган. Раҳбарият улардан имкон қадар тез қутулишга ваъда берди. 

P.s. Охирги 4 ойда амалга оширилган ишлар "Бухоро" бошқарувига, ниҳоят, вилоят футболи учун жони ачийдиган инсонлар келганини кўрсатмоқда. Кўз тегмасин...

Фахриддин тайёрлади

мутолаа учун: Тошкент ва Қарши. Ўйинлар келишилганмиди? 

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика