UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  6 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  7 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  7 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  2 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  9 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  25 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  12 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89

Тошкент ва Қарши. Ўйинлар келишилганмиди? Янгиликлар

Тошкент ва Қарши. Ўйинлар келишилганмиди?

Келишилган ўйинлар мавзуси парадоксга ўхшайди: борлигини биров инкор қилмайди, лекин ҳеч ким кўрмаган.

2018 йилги кубок финали тўғрисида материал эълон қилингач, кўплар бу мавзу нега 4 йилдан кейин эслангани билан қизиқди. Гап бундай: тешик оғиз гапирар экан, шундай қулоқлар эшитаверади. Футбол жамоатчилигида бундай воқеалар тўғрисидаги миш-мишлар ҳар доим айланиб юрган. Фақат уларни оммага етказишингиз учун аниқ факт ва исботингиз бўлиши керак. 

Тўғриси, исталган одам бу мавзуда оғиз очишгаям қўрқади. Биз эса ўша воқеаларни ўз кўзи билан кўрган гувоҳдан маълумот олишни уддаладик. 

У оддий инсон эмас. 23 йилдан бери юқори савияда тўп тепиб келаётган, 39 ёшида ҳам тўхташ ҳақида ўйламаётган, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашув ўтказган футболчилардан бири, тирик афсона — Жасур Ҳасанов. (Бугун интервью эфирга узатилади)

Жиззахлик ярим ҳимоячи "Истиқлол" стадионида ўтган баҳсни шундай эслайди: "Ўйиндан олдин бизнинг ютқазишимизни исташди. Камол (Мурзоев), Лутфулла (Тўраев), мен ва бошқалар бунга рози бўлмадик. Жамоани руҳлантириб, жанговар кайфиятда майдонга чиқдик. Ўйинни нега бериб юборишимиз керак эди? Ҳатто, танаффусда қўнғироқ ҳам бўлди. Лекин охиригача курашиб, ютдик".

Бу ҳаммаси эмас. Ҳасановнинг Олмалиқдан кетиши нисбатан қизиқроқ бўлган. У трансфер ойнаси очилмай туриб, АГМК лагерини тарк этганди. 2019 йилда берган интервьюсида бу воқеани қуйидагича изоҳлайди:

"Олмалиқдан бекордан-бекорга кетганим йўқ. Арқонни узун ташлаб қўйганман, вақт ўтсин. Лекин бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, АГМКдан юзим ёруғ, "тилим узун" бўлиб кетдим"...

Жасур акадан бу масалага ҳам ойдинлик киритишини сўраб, дангал жавоб олдик: "Мен фақат ғалаба учун майдонга чиқишни хоҳлайман. Бошқача бўлишини сезсам, ўйнамайман. Мени ҳеч ким захирага қолдирмаганди. Мураббийга ўйнамайман дедим. Раҳбариятга кириб, менга пул керакмаслигини, фақат ҳужжатларимни беришса, кетишимни айтдим. Якунда шундай бўлди". 

Буни қарангки, Ҳасановнинг "кончилар" таркибидан кетишига сабаб бўлган ўйинда рақиб яна "Пахтакор" эди. Ўша куни жиззахлик футболчи ўйнашдан бош тортган, жамоанинг асосий посбони Суҳроб Султонов захирада қолган ва Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Тошкентдаги баҳсни йирик ҳисобда ютқазган.

Ўша мағлубиятдан кейин Миржалол Қосимов раҳбариятдан истеъфо сўраган эди. Демак, Қўшоқович ҳам худди Ҳасанов сингари кетишни истаган...

Энди эса яна ҳам орқароққа, пойтахтдан бироз узоқроққа борамиз. Ҳасановнинг "Насаф"даги охирги ўйини ҳам айнан "Пахтакор"га қарши бўлган. У "шерлар"нинг шубҳали камбекидан кейин "аждарлар" либосини бошқа киймади.

2018 йилда Шаҳбоз Беғамов вазиятни шундай изоҳлаган экан.

Жасурнинг нега Қаршида қолишни истамагани сизга ҳам қизиқми? Унда қуйидаги видеолавни томоша қилинг.


"Пахтакор"нинг 2-голида "Насаф" марказий ҳимоячиларининг ҳаракати шубҳали эмасми? Нарзуллаевнинг ўйин охирида жарима майдони ичидаги Жалолиддин Машариповга нисбатан ишлатилган фоличи? Хулоса ўзингиздан.

мутолаа учун: "Ака, худо бор". АГМК финални "Пахтакор"га "совға қилиши" керакмиди?

Муаллиф :
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика