UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  2 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  7 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  16 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  2

"Ака, худо бор". АГМК финални "Пахтакор"га "совға қилиши" керакмиди? Янгиликлар

"Ака, худо бор". АГМК финални "Пахтакор"га "совға қилиши" керакмиди?

Теглар :  "Пахтакор"АГМК
Олмалиқ шаҳрининг бош жамоаси 2018 йилги мавсумга Виктор Кумиков бошчилигида тайёрланди.

Аммо янгича форматда ўтадиган Ўзбекистон чемпионатининг старти АГМК учун омадсиз бўлди. Жамоа Суперлиганинг 12 туридан кейин атиги 13 очко жамғаргани туфайли ёзда россиялик мутахассиснинг ўрнига Бахтиёр Ашурматов келтирилди. 

Мавсумни 8-поғонада якунлаган жамоа Ўзбекистон кубоги финалида Арвеладзенинг "Пахтакор"и билан қаршилашар экан, олмалиқликлар "андердог" сифатида кўрилгани рост гап... Умуман олганда, Фарғонадаги ўйин ва унинг атрофидаги воқеалар ҳақида битта фильм олса бўлади. Қуйида ўқийдиганларингиз шу ҳақда.

Ўша куни "Истиқлол" стадионига чиқиб келган АГМК футболчилари ўйин охирида мағлуб бўлишлари керак эди. Аниқроғи, уларга шундай кўрсатма берилган. Бу "миссия" амалга ошиши мумкин эди. Қачонки, таркибда Жасур Ҳасанов, Лутфулло Тўраев ва Камолиддин Мурзоев сингари ўзини ҳурмат қиладиган, тажрибали, энг муҳими, номусли футболчилар бўлмаса...

Улар махсус топшириққа қарши чиқиб, таркибдаги ҳаммани ғалаба учун руҳлантиришди. "Настрой" шунақа қилиндики, майдонга чиқиб келаётган барча ўйинга ҳаёт-мамот масаласи сифатида қарай бошлади. 

Бу иш берди. "Пахтакор"нинг нисбатан кучли таркибига чемпионатнинг ҳар 2 ўйинини ютқазган АГМК финалда ҳисобни очди. 

54-дақиқада Гонсалвеш пенальти орқали мувозанатни тиклагач, барча "Пахтакор" ўйинга қайтишини кутганди. Бироқ 3 дақиқадан кейин Жокич дублни расмийлаштириб, яна АГМКни олдинга олиб ўтди.

Ўйин охирига яқин Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси катта саҳнага чиқди. Рефери, дастлаб, Черан Тўраевнинг бошига тепган вазиятни "кўрмади". Кейинроқ Машарипов тўпни жарима майдони ичида қўли билан ўйнаган вазиятда пенальти белгиланмади...

Қуйидаги видеолавҳани томоша қилинг. Жасур Ҳасанов иложсизликдан бошини чангаллаяпти. Касминин ва Қиличев жамоа бугун ҳакамларга қарши ўйнаётганини тушунди. Тўраев эса алам билан битта гапни такрорларди: "Ака, Худо бор"...


Дарҳақиқат, Худо бор! Шу туфайли АГМК 3-голни уриб, кубок ютди. Темур Тўхтасинов эса 2 йилдан кейин футболдан четлатилди (маълум муддатга).

Маълумот учун, ўша даврда "Пахтакор"нинг бош ҳомийси ҳисобланган "SFI Management Group" айни пайтда "Металлург"ни молиялаштирадиган "Узметкомбинат" ва Олмалиқ шаҳрининг бош жамоасига пул берадиган ОКМКни бошқарар эди...

АГМК раҳбарияти финалдан кейин Бахтиёр Ашурматовни истеъфога чиқарди. Унинг ортидан Тўраев, Мурозоев ва Ҳасанов ҳам Олмалиқдан айрилди. Шу кундан бери "кончилар" "Пахтакор"ни юта олишмаяпти.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Эртага ҳам Суперлига доирасида "Насаф" ва АГМК иштирокида ўтган 2 шубҳали ўйин ва бу воқеалардаги асосий қаҳрамон ҳақида гаплашамиз. Тез кунда бу мавзуда интервью ҳам чиқади. Хуллас, ҳикоянинг давоми бор...

мутолаа учун: Энг қиммат ўзбек дарвозабони ҳақида 

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика