UZ

Сўнгги янгиликлар

00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  1 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  1 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  1 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  11 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  2 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  11 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0

Энг қиммат ўзбек дарвозабони ҳақида Янгиликлар

Энг қиммат ўзбек дарвозабони ҳақида

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби посбони Элдор Суюнов тўғрисида сиз эътибор қилмаган бир қатор қизиқарли фактларни келтирамиз.

1. 1991 йилда туғилган футболчи "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 

2. "Насаф"даги ўйинлари орқали футбол оммасига танилган дарвозабон 9 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

3. У миллий жамоа либосидаги дебютини 2013 йилнинг октябрида нишонлаган эди (Миржалол Қосимов даврида).

4. Суюнов 2014-15 йилларда "Локомотив"дан ажойиб таклифлар олса-да, Тошкент клубига ўтмаган.

5. Элдор 2016 йилги мавсумни "Бунёдкор"да бошлашга жуда яқин келган эди. Лекин Рўзиқул Бердиевнинг биргина илтимоси туфайли маош камлигига қарамай Қаршида қолди. У чемпион бўлишни жуда истарди. Бироқ, "аждарлар" олдига жиддий вазифа қўйилмаганидан кейин келаси йилнинг ёзида Тошкентга кўчиб ўтди.

6. Элдорбек Суюнов ўзбек футболи тарихидаги энг қиммат голкипер ҳисобланади. "Пахтакор" унинг учун "Насаф"га 2017 йилнинг июлида 1 млрд сўм тўлаган. 

7. 2022 йилга келиб, Суюновнинг активидаги совринлар 11 тага етди:

ОФК кубоги — 2011

Ўзбекистон кубоги — 2015, 2019, 2020

Ўзбекистон Суперкубоги — 2016, 2021, 2022

Ўзбекистон чемпиони — 2019, 2020, 2021 

Ўзбекистон Лига Кубоги — 2019

8. У 2019 йилда легионерга айланиши мумкин эди. Аниқроғи, Элдорга Эрон Суперлигасидан жиддий таклиф бўлган, аммо Шота Арвеладзе футболчининг "Пахтакор"да қолишини истади.

9. Бугунга қадар "шерлар" либосини 88 учрашувда кийган посбон 47 баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

10. У оиладаги ягона футболчи эмас. "Насаф" U-21 жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Шаҳзодбек Суюнов Элдорнинг туғишган укаси ҳисобланади.

11. "Насаф"да ўйнаб юрган чоғлари Бабаян билан жанжаллашиб қолган. Самвел Вячеславович миллий жамоа бошига келганидан кейин Элдор билан алоҳида учрашувиб, илиқ муносабатларни қайта тиклаган.

12. Суюновнинг футбол оламидаги энг яқин дўстлари Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳисобланади.

13. "Tesla"да юради. Мазкур компания электромобилидан фойдаланишни бошлаган биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади.

14. У 2022 йилги мавсум аввалида 33-рақамдан фойдаланишни бошлади. Бунга сабаб "Пахтакор" раҳбарияти 25-рақамни Одил Аҳмедов шарафига абадий "музлатиб" қўйгани бўлди. 

15. Ниҳоят, охирги факт: Элдорбек Суюнов бугун 31 ёшга тўлди. 

Терма жамоамиз киперини туғилган куни билан табриклаб, унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!

мутолаа учун: Тарихда илк бор... 

Муаллиф :
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика