UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  9 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  7 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  15 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

“Бухоро” — “Олимпик” ўйини Тошкентга кўчирилди Янгиликлар

“Бухоро” — “Олимпик” ўйини Тошкентга кўчирилди

“Бухоро” футбол клуби шу йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига хат билан мурожаат қилган бўлиб, унда “Бухоро” спорт мажмуаси жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар футбол учрашувлари учун тайёр бўлиши баён қилинган.

Шунга қарамай, “Бухоро” футбол клуби белгиланган муддатга қадар стадион масаласини ҳал қила олмади. Бунинг оқибатида “Бухоро” футбол клуби “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 4.2. ҳамда 4.3. бандларини ўз вақтида бажармади.

Шундан келиб чиқиб, Про лига 3-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Олимпик” учрашуви аввалдан белгилангани каби Бухоро шаҳрида эмас, Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилади. Жамоаларнинг II даврадаги ўйинига Бухоро мезбонлик қилади.

“Бухоро” футбол клуби “Олимпик” билан учрашув ўтадиган 6 апрель санасига қадар Регламентнинг юқорида кўрсатилган бандлари бўйича талабни бажармаса, клубнинг Про лига 5-туридан ўрин олган “Истиқлол” клубига қарши уй учрашуви ҳам Фарғона шаҳрига кўчирилади. Клуб бундай ҳолатда II давра ўйини учун ҳам Фарғонага сафар этиши бўйича огоҳлантирилди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика