UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  8 07:50Элдор Шомуродов Италияда  20

"Бухоро" мухлислар билан учрашув ташкил этади Янгиликлар

"Бухоро" мухлислар билан учрашув ташкил этади

Теглар :  Бухоро
“Бухоро” футболчилари “Бунёдкор”га қарши тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Ушбу учрашув бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.

Давралар оралиғида жамоа таркибида катта ўзгаришлар юз берди ва ҳалиям юз бермоқда. Ўзбекистон трансфер ойнаси 15 августга қадар очиқ бўлишини инобатга олсак, “Бухоро”да яна ўзгаришлар бўлиши мумкин.

“Бухоро” ПФК ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, иккинчи давра бошланиши олдидан ўз мухлислари билан катта учрашув ташкиллаштирмоқда. Ушбу учрашувда бугунги кунга келиб “Бухоро” таркибига келиб қўшилган янги футболчилар таништирилади. Умуман олганда ушбу учрашувда мухлислар ўзлари истаган саволларга жавоб топиш мақсадида, у ёки бу футболчи ва мутахасисга шахсан ўзлари савол билан мурожаат қилиб, жавоб топиш имконияти берилади.

Учрашувга барча ашаддий ишқибозларни таклиф этиб қоламиз. Бундай имкониятни ўтказиб юборманг.

Ушбу учрашув Бухоро шаҳридаги “Касаба уюшмаси” биносининг анжуманлар залида бўлиб ўтади (мўлжал: “Бухоро” спорт мажмуаси рўпарасидаги Узтелеком биноси ёнида).

Мухлислар билан учрашув эртага, яъни 30 август, соат 12:00да бошланади.

Бу тардбирни ёритиб бориш мақсадида Бухоро ҳамда бошқа вилоятларда фаолият юритаётган барча телевидение, радио ва газета журналистларини таклиф этиб қоламиз.

Қўшимча маълумот учун телефон: +99891 923 11 14

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика