UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  6 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  4 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5

«Бухоро» – «Машъал». Превью Янгиликлар

«Бухоро» – «Машъал». Превью

Теглар :  МашъалБухоро
Олий лиганинг 7-турида "Бухоро" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтади.

Бу икки клуб олий лигада 30 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 14та ўйинда ғалаба қозонишган, 9 баҳс дуранг билан якунланган. 7та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 45:30. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 30 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 51 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Бухорода ўтган сўнгги учрашувлар:  

25.06.2016 «Бухоро» - «Машъал» 0:1
25.09.2015 «Бухоро» - «Машъал» 3:1
01.06.2014 «Бухоро» - «Машъал» 3:4
07.04.2012 «Бухоро» - «Машъал» 1:1
28.05.2011 «Бухоро» - «Машъал» 2:0
16.05.2009 «Бухоро» - «Машъал» 1:1
 
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухородаги ўйинларда мезбонлар 6 марта ғолиб бўлишган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган. “Машъал” ушбу рақиб майдонидан 4 марта сафардан ғалаба билан қайтган. Ўтган мавсум «Машъал» Бухорода ва Муборакда ҳар икки ўйинда ғалаба қозонган.

Ҳакамлар

Олий лиганинг 7 туридан ўрин эгаллаган «Бухоро» ҳамда «Машъал» жамоалари баҳсини  Навоийлик Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бобомуродовга қанотларда  Расулжон Фозилов ва Мўминжон Мажидовлар кўмаклашишади. Шу куни  Артем Арутюнов назоратчилик вазифасини бажаради.

22 апрель (шанба)
«Бухоро» (Бухоро) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов (Навоий), Расулжон Фозилов (Наманган),
Муминжон Мажидов (Наманган), Акобирхужа Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика