UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  0 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  0 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  103 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  21 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  10 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   256 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

“Бухоро” клуби ҳам “Саратондан соябон бўл” акциясига қўшилди Янгиликлар

“Бухоро” клуби ҳам “Саратондан соябон бўл” акциясига қўшилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси соғлом ҳаёт тарзи учун курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акциясини бошлаганидан хабарингиз бор.

“Бухоро” футбол клуби ҳам ушбу акцияга қўшилди. Бугун клуб раҳбарияти, жамоа мураббий ва футболчилари Бухоро вилоят онкология диспансери ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказиларида бўлиб, бемор болажонлар холидан хабар олишди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот тақдим этишича, ёш беморларга хайрия маблағлари ажратилиб уларга совғалар улашишди. Мақсад – жамиятнинг эътиборини ушбу муаммога жалб қилиб, кичкинтойлар, катталар, шифокорлар ва бировнинг қайғусига бефарқ бўлмаган инсонларнинг биргаликдаги ҳакаратлар билан саратон касаллиги устидан ғалаба қозониш мумкинлигини намойиш қилишдан иборат.

Таъкидлаш жоиз, Суперлиганинг 9 ва 10-тур беллашувларида жамоалар мазкур акция доирасида қатор тадбирларда иштирок этади. Саратонни енгиб ўтиш каби машаққат билан курашаётган жажжи қалбларни футбол мухлислари ҳам қўллаб-қувватлашлари мумкин. Юқоридаги турлар давомида ҳар бир стадионга хайрия қутилари ўрнатилади. Уларда йиғилган маблағлар эса ўша ҳудуддаги онкология марказларига ўтказиб берилади.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика