UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  0 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  1 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  16 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4

“Бухоро” футбол клуби Шаҳрам Ғиёсовни табриклайди! Янгиликлар

“Бухоро” футбол клуби Шаҳрам Ғиёсовни табриклайди!

Хабарингиз бор, яқинда Германия давлатида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Рио Олимпиадаси совриндори ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида финал жангини ўтказди.
Спортчимизга ҳал қилувчи жангда кубалик Рониэль Иглесиас рақиблик қилди. Шаҳрам жангни кўтаринки рухда ўтказди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Шаҳрамнинг ушбу ютуғи шубҳасиз мамлакатимиз довруғини яна бир бор бутун дунёга таратди. Жаҳон чемпионатида нафақат Ғиёсовни балки бошқа боксчиларимизнинг ҳам ижобий иштироки, халқаро майдонларда муносиб қатнаша оладиган иқтидорли спортчилар авлоди вояга етаётганини бутун дунёга кўрсатиб қўйди.
Ўзбекистон ва Бухорони ўғлони бўлмиш Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган олтин медали барча ҳамюртларимиз қатори, “Бухоро” футбол клуби аъзоларини ҳам беҳад қувонтирди. Очиғини айтганда, Шаҳрамнинг ҳар бир ўтказган жангги жамоамиз аъзоларининг диққат марказида бўлди. Шукурки, Ғиёсов финалгача етиб борди ва унда тажрибали рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу муносабат билан “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда минглаб бухоролик футбол ишқибозлар номидан Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган улкан соврини билан самимий муборакбод этиб қоламиз! Унинг келгуси фаолиятида янада омад ва зафарлар ёр бўлишини Яратгандан тилаб қоламиз!
Шаҳрам Олтин медалинг муборак бўлсин! Биз Сен билан доимо фахрланамиз!


“Бухоро” футбол клуби маъмурияти.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика