UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  1 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  4 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  7 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  5 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  8

“Бухоро” футбол клуби Шаҳрам Ғиёсовни табриклайди! Янгиликлар

“Бухоро” футбол клуби Шаҳрам Ғиёсовни табриклайди!

Хабарингиз бор, яқинда Германия давлатида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Рио Олимпиадаси совриндори ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида финал жангини ўтказди.
Спортчимизга ҳал қилувчи жангда кубалик Рониэль Иглесиас рақиблик қилди. Шаҳрам жангни кўтаринки рухда ўтказди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Шаҳрамнинг ушбу ютуғи шубҳасиз мамлакатимиз довруғини яна бир бор бутун дунёга таратди. Жаҳон чемпионатида нафақат Ғиёсовни балки бошқа боксчиларимизнинг ҳам ижобий иштироки, халқаро майдонларда муносиб қатнаша оладиган иқтидорли спортчилар авлоди вояга етаётганини бутун дунёга кўрсатиб қўйди.
Ўзбекистон ва Бухорони ўғлони бўлмиш Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган олтин медали барча ҳамюртларимиз қатори, “Бухоро” футбол клуби аъзоларини ҳам беҳад қувонтирди. Очиғини айтганда, Шаҳрамнинг ҳар бир ўтказган жангги жамоамиз аъзоларининг диққат марказида бўлди. Шукурки, Ғиёсов финалгача етиб борди ва унда тажрибали рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу муносабат билан “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда минглаб бухоролик футбол ишқибозлар номидан Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган улкан соврини билан самимий муборакбод этиб қоламиз! Унинг келгуси фаолиятида янада омад ва зафарлар ёр бўлишини Яратгандан тилаб қоламиз!
Шаҳрам Олтин медалинг муборак бўлсин! Биз Сен билан доимо фахрланамиз!


“Бухоро” футбол клуби маъмурияти.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика