UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:55Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  98 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  10 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  27 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  16 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

"Бухоро" - "Динамо" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

"Бухоро" - "Динамо" ўйинига оид маълумотлар

Теглар :  "Бухоро"Динамо
Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

"Бухоро" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади. Мазкур беллашув 20:00да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 


"Бухоро"

- "Бухоро" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўринда. Жамоа 6 очко билан 13-ўринда боряпти. 

- "Бухоро" ўз майдонида бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа аввалги тўртта учрашувнинг иккитасида дуранг қайд этиб, икки бор мағлубиятга учраган. 

- "Бухоро" ўз уйида ғалаба қозонмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Қўқон-1912". 

- "Бухоро" охирги 4та ўйиндан учтасида мағлубиятга учради. Натижада бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди. 

- "Бухоро" охирги марта 4-турда ғалаба қозонган. Жамоа сафарда "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтган. 

- "Бухоро" шу пайтгача "Динамо"га қарши 44 бор майдонга тушиб, шундан 20тасида ғалабага эришган. 


"Динамо"

- Суперлига дебютанти "Динамо" кўрсатаётган ўйин кўпчиликка манзур бўлмоқда. 

- Бу жамоа 12 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 9-9. 

- Лекин "Динамо" сафарда ҳозирча ғалабага эришгани йўқ. Учта ўйиндан иккитасида мағлубият ва бир марта дуранг қайд этган. 

- "Динамо" қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олмади ва ўтган тур АГМКни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

- "Динамо" шу пайтгача "Бухоро" билан 44 бор куч синашиб, шундан 16тасида зафар қучган. 


Охирги 5 ўйин

2017 йил. "Бухоро" - "Динамо" 0:0 

2015 йил. "Бухоро" - "Динамо" 1:1 

2014 йил. "Бухоро" - "Динамо" 1:1 

2013 йил. "Бухоро" - "Динамо" 0:2 

2012 йил. "Бухоро" - "Динамо" 2:0 

Бухорода бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида майдон эгалари ғалабага эришган. Учта учрашув дуранг билан якунланган бўлса, бир марта меҳмонлар ғолиб чиққан. Қизиғи шундаки, охирги уч ўйиндан бери фақат дуранг қайд этиляпти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика