UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10

“Бухоро” 2020 йилги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

“Бухоро” 2020 йилги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирди

Бугун Бухоро шаҳридаги "Ёшлар маркази" масжмуасида “Бухоро” профессионал футбол клуби кенг жамоатчилик учун янги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Тадбирда ҳокимият вакиллари ва клуб раҳбарияти иштирок этишди.

Учрашув аввалида Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров, сўзга чиқиб, олдинги мавсум кўнгилдагидек ўтмагани, бунинг сабаблари, бу мавсум вилоят ҳокими футболга катта эътибор қаратиб, биринчи навбатда клуб директорини алмаштириб, соҳанинг тажрибали мутахассиси Жамшид Ботировни клуб директори этиб тайинлангани, майдон чими кореялик мутахассислар томонидан қайта реконструксия қилинаётгани, жамоа яқин 5 йил ичида мавсумни ҳеч қандай қарздорликларсиз бошлагани, мураббийлар штабига янги мавсумда қаттиқ талаблар қўйилишини таъкидлади.



Шундан сўнг сўзга чиққан бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиев мавсумолди тайёргарлик жараёни режадагидек кетаётгани, бир қатор футболчилар жамоа кўригидан ўтгани, улардан жамоанинг ўйинини кучайтира оладиганлари билан шартнома имзолангани, легионерлар, жароҳатдаги футболчилар, янги мавсумда раҳбарият талаби билан асосан бухоролик маҳаллий ёш футболчилар билан кучли, рақобатбардош жамоа шакллантирилгани ҳақида гапириб ўтди.



Тадбир давомида “'Бухоро”га келиб қўшилган янги футболчилар кенг оммага таништирилди. Улар “Бухоро” сафида қуйидаги рақамларда тўп тепишади:


91 – Зафар Сафоев
20 – Сардор Қобулжонов
55 – Артём Барановский (Украина)
26 – Аброр Хусинов
16 – Жасур Ҳасанов
7 – Суҳроб Неъматов
11 – Зоҳир Пиримов
77 – Изатилла Абдуллаев
40 – Азизбек Амонов
69 – Эдин Юнузович (Хорватия)
9 – Жасурбек Ҳакимов


Шунингдек, “Бухоро” жамоаси таркибида қуйидаги футболчилар жой олишган:

25 – Шоҳжаҳон Насимов
88 – Милован Капор (Канада)
28 – Эргаш Исмоилов
5 – Бобуржон Амонов
4 – Миржалол Жумаев
23 – Беҳруз Шодмонов
8 – Анвар Жўраев
19 – Бекзод Саидов
10 – Жаба Липартия (Грузия)
21 – Аббос Жумақулов
17 – Беҳруз Саъдилоев
29 – Шаҳзод Бешимов
98 – Солибек Каримов
33 – Жавоҳир Шодмонов

Маросим сўнгида мухлислар ва ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.


- “Бухоро” биринчи давра уй ўйинларини қайси стадионда ўтказади?
Жамол Носиров (Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари):
Майдон майсаларини янгилаётган кореялик мутахассисларнинг талабидан келиб чиқиб жамоанинг биринчи давра уй ўйинлари Муборакдаги “Машъал” стадионида ўтади. Лекин мухлислар ҳамма ўйинларни жонли кузатишлари учун автобуслар бириктирилади.


- Муҳсин Муслимович биз мухлислар жамоамиз ОФК кубогида ўйнашини хоҳлаймиз, айтингчи бунга нима тўсқинлик қилади?
Муҳсин Муҳаммадиев (бош мураббий):
Биз мухлисларни тушунамиз, лекин ҳамма нарса бирдан бўлиб қолмайди. Сиз талаб қилаётган даражага чиқиш учун клуб бюджетида 20-30 миллион АҚШ доллари бўлиши керак. Албатта босқичма-босқич шу даражагача чиқамиз.


- Бизда ҳам Европа давлатларидек селекция ишлари профессионал тарзда олиб бориладими?
Жамшид Ботиров
: Олдин клубда битта селекционер мураббий ишларди. Энди яна иккита мутахассис жалб қилинди жами 3 мураббий худди шу йўналишда ишлайди ва жамомизга янги иқтидорларни олиб келишда ёрдам беради.

- Ўзбекистонда трансфер 7 мартга қадар давом этади. Клубга яна янги ўйинчилар келиб қўшиладими?
Муҳсин Муҳаммадиев:
Жамоада кучайтириш керак бўлган бир нечта позициялар бор. Бу борада янги футболчилар билан музокаралар ўтказилмоқда.



Ғофур Турсунов Бухоро шаҳридан championat.asia сайти учун махсус

фото: "Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика