

"Тенг кураш бўлади, чунки иккала жамоада ҳам юқори савияли футболчилар етарли. "Манчестер Сити" - жуда хавфли жамоа. Улар илк маротаба Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқишди. Финалгача етиб бориш учун жуда яхши ўйнашимиз керак. Омадга келадиган бўлсак, ўтган йили ҳам "Реал"га "Ювентус"дек осон рақиб тушди дейишганди. Улар эса бизни турнирдан чиқариб юборишди. Ярим финалда барча жамоалар кучли" - дейди Бутрагеньо.



