"Реал Мадрид" директори: "Биз дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши тўқнаш келамиз"
18 мар 2022 20:06
Янгиликлар
"Реал Мадрид" директори: "Биз дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши тўқнаш келамиз"
"Реал Мадрид" директори Эмилио Бутрагеньо "Қироллик клуби"нинг "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал қуръа ташлаш маросими ҳақида гапирди.
"Лондон клуби ўтган мавсумда бизни мағлуб этганди. Бу жамоа жуда кучли ва аҳил.
ПСЖ устидан қозонилган ғалаба "Реал"га туртки берди, бу эса жамоада ўзига бўлган ишонч ва фахр туйғусини уйғотди. Биз айни дамда дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши тўқнаш келамиз", - дейди "қаймоқранглилар" директори.
"Челси" ва "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигасининг дастлабки чорак финал учрашуви 6 апрель куни Лондондаги "Стэмфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 12 март куни "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар