

"6 ўйин ҳам жуда ҳаёжонли ва шиддатли бўлади. Турли услубдаги 3 рақибга дуч келдик.
"Шахтёр" – Европа Лигасининг ярим финалида ўйнаган ҳужумкор жамоа. "Интер" сўнгги мавсумларда анча кучайди, шунинг учун жуда хавфли. "Боруссия" – яхши темпда ўйнаётган немис клуби.
Бу турнирда ҳар қандай хато сиз учун охиргиси бўлиши мумкин. Бизни мураккаб тақвим кутяпти, таркибда жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшадиган ва ҳар бир учрашувда юқори даражадаги ўйинни ушлаб туришимизга ёрдам берадиган кўплаб футболчилар бўлиши лозим", – дейди Бутрагеньо.



