"Реал" директори: "Бизни Чемпионлар Лигасида олтита шиддатли ўйин кутмоқда. Тақвим жуда мураккаб"
02 окт 2020 00:02
Янгиликлар
"Реал" директори: "Бизни Чемпионлар Лигасида олтита шиддатли ўйин кутмоқда. Тақвим жуда мураккаб"
Мадриднинг "Реал" клуби директори Эмилио Бутрагеньо "Интер", "Шахтёр" ва "Боруссия М"га қарши ўтадиган ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги учрашувлар ҳақида фикр билдирди.
"6 ўйин ҳам жуда ҳаёжонли ва шиддатли бўлади. Турли услубдаги 3 рақибга дуч келдик.
"Шахтёр" – Европа Лигасининг ярим финалида ўйнаган ҳужумкор жамоа. "Интер" сўнгги мавсумларда анча кучайди, шунинг учун жуда хавфли. "Боруссия" – яхши темпда ўйнаётган немис клуби.
Бу турнирда ҳар қандай хато сиз учун охиргиси бўлиши мумкин. Бизни мураккаб тақвим кутяпти, таркибда жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшадиган ва ҳар бир учрашувда юқори даражадаги ўйинни ушлаб туришимизга ёрдам берадиган кўплаб футболчилар бўлиши лозим", – дейди Бутрагеньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар