UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  53 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади” Янгиликлар

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади”

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Евро-2020 саралаш баҳси доирасида Руминияга қарши кечган баҳс ҳақидаги гапирди.

“Учрашувда биз назоратни йўқотгандек туюлди. Аммо ҳаммаси ундай бўлмади. Биз қўлимиздан келганича вазиятни ўз назоратимида ушлаб турдик. Қизил карточка вазиятни ўзгартириб юборди, аммо ўйлашимча, Кепа бир вазиятда бизни муқаррар голдан қутқарганини айтмасак, дарвозамиз олдида у қадар катта хавф юзага келгани йўқ.

Серхио Рамос эса шунчаки ажойиб футболчи. Термада ҳам, клубида ҳам. У дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Биз у билан бирга ўйнаётганимиздан фахрланамиз”, дея Бускетснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида Испания термаси сафарда Руминияни 2:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Серхио Рамос 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Бу билан Рамос терма жамоа сафидаги голлари сонини 21 тага етказди ва Испания терма жамоаси тўпурарлари руйхатининг кучли ўнлигига киришга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика