UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  3 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  5 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади” Янгиликлар

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади”

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Евро-2020 саралаш баҳси доирасида Руминияга қарши кечган баҳс ҳақидаги гапирди.

“Учрашувда биз назоратни йўқотгандек туюлди. Аммо ҳаммаси ундай бўлмади. Биз қўлимиздан келганича вазиятни ўз назоратимида ушлаб турдик. Қизил карточка вазиятни ўзгартириб юборди, аммо ўйлашимча, Кепа бир вазиятда бизни муқаррар голдан қутқарганини айтмасак, дарвозамиз олдида у қадар катта хавф юзага келгани йўқ.

Серхио Рамос эса шунчаки ажойиб футболчи. Термада ҳам, клубида ҳам. У дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Биз у билан бирга ўйнаётганимиздан фахрланамиз”, дея Бускетснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида Испания термаси сафарда Руминияни 2:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Серхио Рамос 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Бу билан Рамос терма жамоа сафидаги голлари сонини 21 тага етказди ва Испания терма жамоаси тўпурарлари руйхатининг кучли ўнлигига киришга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика