Бускетс "Барселона"дан янги шартнома кутмоқда
03 фев 2023 14:35
Янгиликлар
Бускетс "Барселона"дан янги шартнома кутмоқда
Испаниялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ниҳоясига етади. Хави ва Жоан Лапорта тажрибали футболчини жамоада қолишини истаётганликларини айтиб келаётган бўлса-да, ҳалигача жамоа сардорига ҳеч қандай расмий таклиф билдирилмаган.
Футболчининг ўз келажагини февраль ойида ҳал қилмоқчи. Каталония клуби чиндан унинг хизматларига яна бир ёки ундан кўпроқ мавсумга эҳтиёж сезса, тезроқ ҳаракатга киришишига тўғри келади.
Аввалроқ Испания терма жамоаси аъзоси бошқа бир клубга ўтишни истаётгани маълум қилинганди. Уни ўз сафида кўриш учун "Интер Майами" ва "Ал Насср" қизиқиш билдирди. Футболчи аллақачон Саудия Арабистони клубидан катта таклиф олгани айтилмоқда. У фаолиятининг қолган қисмини MLS'да ҳам давом эттириши мумкин.
Бускетс жорий мавсум Хави жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири бўлди ва ўтказилган 19 ўйиннинг 15 тасида майдонга тушди.
Фикрлар