UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1

“Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги рақиби мағлуб бўлди Янгиликлар

“Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги рақиби мағлуб бўлди

ОЧЛ-2017 мусобақаси “С” гуруҳида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан куч синашадиган “Ал Айн” (БАА) клуби ўз миллий чемпионатида мағлуб бўлди.

Златко Далич бошчилигидаги жамоа БАА чемпионатининг 18-турида кутилмаганда ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири “Ал Фужайра” клубига имкониятни бой берди. Учрашувнинг 40-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси бразилиялик Кайо ўйинда ҳисобни очган бўлишига қарамай, иккинчи бўлимда дастлаб Ҳолид Абдулраҳмон ўз дарвозасини ишғол этди. 76-дақиқага келиб “Фужайра”нинг бразилиялик форварди Бруно Мораэс меҳмонларга ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Айни пайтда “Ал Айн” БАА чемпионатида 18 учрашувдан 37 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. 


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика