UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  5 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

«Бунёдкор» «Турон» дарвозасини офсайддан ишғол қилдими? Россиялик экспертимиздан Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

«Бунёдкор» «Турон» дарвозасини офсайддан ишғол қилдими? Россиялик экспертимиздан Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик таҳлили

Ҳакамларга хатога йўл қўйишдими?

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Telegram-канали муаллифи) Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги баҳсли қарорларини таҳлил қилди.


«Пахтакор» - «Металлург»

 ВИДЕО

Ўйинни давом эттириш — тўғри қарор. Дастлаб тўп «Металлург» ҳимоячисининг танасига тегди. Кейинчалик копток унинг қўлига сапчиб тушган тақдирда ҳам ушбу қисм табиий ҳолатда — тана майдонини оширмаган кўринишда ўрнашганди. Бошқача қарор бўлиши мумкин эмас, ҳакам вазиятни англаб етганди.


✅✅ «Насаф» - «Қизилқум»

ВИДЕО

20 сония ичида дастлаб «Қизилқум», сўнгра «Насаф» жарима майдонида деярли бир хил иккита вазият юзага келди. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. Вазиятларнинг ҳеч бирида ошкора қоидабузарлик содир этилмаган. Яккакурашга киришиш нормал ҳолатда, ҳакам ўз қарорларини изчил равишда амалга оширди.


«Турон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Телевизион камерада чиндан ҳам «Бунёдкор» футболчисининг шеригига голли узатма амалга ошираётгани кўринмайди, шу боис ВАРни айблаш қийин.

ВИДЕО

Муҳокамалар акс этган видео ВАР кўрсатмаларига мувофиқ ишлагани ҳамда «Бунёдкор» дарвозабони томонидан амалга оширилган узатмаларнинг биринчи вазиятини қайта-қайта аниқлашга уринган, бироқ узатма вақтида ҳужумчини бирорта камера тасвирга олмаган.

ВИДЕО

Бироқ FIFA+ такрорий лавҳаси ушбу баҳсли эпизодга асос тақдим эта олади, унда офсайд яққол кўриниб турибди. Ён ҳакамнинг ёмон ишини қайд этиш жоиз — бу вазиятда қарор қабул қилиш ассистент учун жуда осон эди.


«Бухоро» - «Сурхон»

ВИДЕО

«Бухоро» футболчиси тўпни теголмасдан эҳтиётсизлик туфайли фол қайд этди. «Сурхон» ҳужумчиси узатмага "лаббай" дея жавоб қайтарди ва рақибдан илгарилаб кетишга ҳаракат қилди. Рақиб ҳимоячисининг оёғига тегишда унинг айби йўқ. Пенлаьти белгилашда ВАР аралашувини қўллаб-қувватлаш мумкин, ҳакамлар бригадаси бу вазиятни тўғри баҳолади.


«Андижон» - «Олимпик»

ВИДЕО

Катта эҳтимол билан, тўпнинг проекцияси бурчак айланасидан олдинда эканлигини таъкидлаш мумкин. Агар тўпнинг асоси чизиққа тегмаган бўлса, бу унинг проекцияси айланадан олдинда эмаслигини англатмайди. ВАР бундай вазиятларга аралашишга ҳақли эмас. Айтганча, бурчак тўпининг жойлашуви учун жавобгарлик майдоннинг иккинчи ярмида турган ён ҳакамда бўлиши лозим: у, одатда, рация орқали тўп секторда эканлиги ёки аксинчалиги ҳақида хабар беради. Демак, «Олимпик»нинг голи тўғри ҳисобланган.


 «Андижон» - «Олимпик»

ВИДЕО

Ҳакам ўйин давомида қандай қилиб курашга йўл қўйганини тушуниш учун бутун учрашувни томоша қилиш керак. Агар баҳсни бир четга суриб турадиган бўлсак, майдон марказидаги ҳолат қўполликка ўхшайди: «Олимпик» ўйинчиси тўпни олдинга йўналтирди, «Андижон» футболчиси эса у билан қарама-қарши ўйналишда тўқнашади. Одатда, бу фол. Дастлабки ҳужум фазасида қоидабузарлик содир этилган бўлса, ВАР вазиятга аралашиши мумкин эди.


Шу тариқа, тур беллашувларида иккита хатога йўл қўйилди: «Бунёдкор» дарвозабонининг узатмасидан кейин киритилган дастлабки тўп ҳамда майдон марказидаги қўполликдан сўнг урилган «Андижон»нинг голи. Эслатиб ўтамиз, ОКМК ва «Навбаҳор» ОЧЛ саралашида иштирок этаётгани сабабли 17-турнинг икки ўйини қолдирилган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика