UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  23 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

“Бунёдкор” “Пахтакор”дан устун келиб, Республикада биринчи бўлди Янгиликлар

“Бунёдкор” “Пахтакор”дан устун келиб, Республикада биринчи бўлди

2001-2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида Бухоро шаҳрида ўтказилган тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақа якунланди.

Унда олий ва биринчи лига клубларининг энг кучли тайёрлов гуруҳлари иштирок этишди.

Денис Коростиченко мураббийлигидаги “Бунёдкор” тарбияланувчилари мусобақа давомида барча рақибларини мағлубиятга учратишиб, бош совринга эга чиқишди.
Гуруҳ босқичида “Машъал” (1:0), “Навбаҳор” (4:1) ва “Бухоро” (3:1) клублари доғда қолдирилди. Ярим финалда Андижоннинг “Уз-Донг Жу” жамоаси 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. 

Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши кечган финал учрашувининг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унга кўра, “Бунёдкор” тарбияланувчилари омадлироқ чиқишиб, 2001-2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида олий ва биринчи лига клублари қошидаги тайёрлов гуруҳлари турнирининг Республика босқичида ғолиб чиқишди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика