UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  0 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  1 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  2 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  2 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  5 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7

"Бунёдкор" кубок финалига қандай етиб келди? Янгиликлар

"Бунёдкор" кубок финалига қандай етиб келди?

Қаршининг “Насаф” клуби ҳал қилувчи баҳсга қай тариқа етиб келгани ҳақида хабар бердик. Энди Тошкентнинг “Бунёдкор”нинг босиб ўтган йўли ҳақида маълумот берамиз.
Амалдаги кубок соҳиби “Бунёдкор” эса бу йил мусобақага фақат чорак финалдан қўшилди. Бу йил биринчи лигада иштирок этаётган “Машъал”га қарши кечган илк ўйинда “Бунёдкор” кутилмаганда ўз майдонида дуранг қайд этди – 1:1. “Қалдирғочлар” биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбориб сўнгра Баҳодир Пардаевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишганди. Муборакдаги жавоб учрашувида эса Миржалол Қосимов шогирдлари тажрибани ишга солиб ғалабага эришишди – 2:0. Олег Зотеев ва Олександр Пишур майдон эгалари дарвозасига тўп киритишганди.

Ярим финалда эса “қалдирғочлар” пойтахтнинг яна бир клуби “Локомотив” билан финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. “Жар” стадионида бўлиб ўтган дастлабки ўйин Қосимов шогирдлари учун жуда оғир бошланганди. 20-дақиқага келиб “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган ва финалга яқин туришганди. Бироқ 82-дақиқада Игорь Таран, бир дақиқа ўтгач Олег Зотеев гол уриб “қалдирғочлар”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолишганди – 2:2. Жавоб баҳс тақдирини эса Олександр Пишурнинг дубли ҳал қилганди – 0:2. Шундай қилиб “Бунёдкор” ўз тарихида олтинчи марта финалга йўл олди. “Бунёдкор” бунгача уч бор кубок соҳиби бўлган, бироқ кетма-кет икки марта финалларда ғолиб чиқа олмаган.


Ўзбекистон кубоги. Чорак финал. Дастлабки учрашуви. 25.06.2013
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 1:1
Голлар:
Жаҳонгир Абдумўминов 22 (0:1), Баҳодир Пардаев 40 (1:1)
«Бунёдкор»: Зухуров, Шораҳмедов, Каримов, Ғофуров, Иброхимов, Пишур, Л.Тўраев (Мусаев 71), Ҳасанов, С.Жўраев (Блажич 29), Пардаев (Таран 53), Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Ж.Иброхимов 74 - Абдумўминов 10, Аъзамов 59, Шукуров 61, М.Ғофуров 66.

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал. Жавоб учрашуви. 08.07.2013
«Машъал» (Муборак) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:2
Гол:
Олег Зотеев 37 (0:1), Олександр Пишур 46 (0:2)
«Бунёдкор»:  Нестеров, Шораҳмедов, Х.Каримов, Блажич (Раҳматуллаев 70), Иброхимов, Таран, Пишур, Л.Тўраев, Филипосян, С.Жўраев (Ғофуров 65), Зотеев (Рашидов 57)
Огоҳлантиришлар: С.Жўраев 45+3, Ш.Шаймонов 48, Х.Каримов 88

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Дастлабки учрашуви. 30.07.2013
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) 2:2 (0:2)
Голлар:
Холматов 11 (0:1), С.Абдуллаев 20 (0:2), Таран 82 (1:2), Зотеев 83 (2:2).
«Бунёдкор»: Нестеров, Шораҳмедов, Х.Каримов, Блажич (Зотеев, 45), Иброхимов, Пишур, Л.Тўраев, Филипосян, Ҳасанов (Рашидов 71), С.Жўраев, А.Бердиев (Таран 63)
Огоҳлантиришлар: Л.Тўраев 26, Х.Каримов 69 - Жабборов 11, Бугало.

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви. 21.08.2013
«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:2
Голлар
: Пишур 54 (0:1),  Олександр Пишур 65 (0:2)
«Бунёдкор»:  Зухуров, Шораҳмедов, Х.Каримов, Д.Жўраев, Ғофуров, Блажич (Иброхимов, 90+2), Пишур (А.Бердиев, 88), Л.Тўраев,  Филипосян, Ҳасанов, Зотеев (Раҳматуллаев, 79).
Огоҳлантиришлар: Оника 19, Тўхтахўжаев 90+2 - Филипосян 20, Пишур 48.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика