UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Афғонистон - Қирғизистон 5:3  0 23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  6 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  3 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  21 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди Янгиликлар

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди

2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди.

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев 2020 йилнинг май ойида Республика миқёсида ўтказилган «Ўзбекистондаги илмий-амалий тадқиқотлар» мавзусидаги 16-кўп тармоқли илмий конференцияда фаол иштирок этгани учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Улуғбек Мирзаев ушбу илмий конференцияда футбол клублари бюджетининг даромадларига оид қисми, яна ҳам аниқроғи, «Халқаро тажриба мисолида спорт клубларини тижоратлаштиришнинг инновацион механизмларига баҳо бериш» мавзусида қатнашди.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди. Мазкур фармонда футбол клубларини тижоратлаштириш, ўзини-ўзи молиялаштириш, босқичма-босқич хусусий секторга сотиш масалалари устувор вазифа қилиб белгиланган. «Бунёдкор» футбол клуби бош директори, давлат раҳбарининг фармонига монанд равишда, шу кунларда футбол клублари бюджетларининг даромадлар қисмини такомиллаштириш ва ривожлантиришга оид илмий изланишлар олиб бормоқда. Юқорида айтиб ўтилган конференцияда, ушбу илмий изланишларнинг бир қисми сифатида, ўзининг чиқиши билан иштирок этган Улуғбек Мирзаев конференция ташкилотчилари томонидан муносиб равишда эътироф этилди.

Илмий мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика