UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  1 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  6 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  8 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6

"Бунёдкор": Фахрийларимиз эътирофда Янгиликлар

"Бунёдкор": Фахрийларимиз эътирофда

Теглар :  Бунёдкор
Халқимизда “қариси бор уйнинг париси бор”, деган нақл бежиз айтилмаган.

Зеро, кексаларни эъзозлаш, уларни ҳурмат қилиш ва парваришлаш болалигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Бу ёзилмаган қоидага нафақат оилада, балки жамиятда ҳам амал қилишимиз билан биз бошқа миллатлардан ажралиб туришимиз ҳеч кимга сир эмас.

Бугун "Бунёдкор" клуби қароргоҳида Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби ташаббуси билан кичик тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши раиси Баҳодир Махситович Махситов, “Бунёдкор” футбол клуби Бош директори Мурод Боқиевич Алиев ва бир қатор фахрийлар қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан Баҳодир Махситович юртимизда кексаларга яратилаётган шароитлар, эътибор хусусида фикр билдирар экан, шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳукумат даражасига чиққанини таъкидлаб, бугунги кунда фахрийларимиз давлатнинг доимий эътиборида эканлигини маълум қилди. Хусусан, бутун умрини спортга бағишлаган фахрийларимизга ҳукуматимиз ва Кенгаш томонидан тегишли ёрдамлар ажратилаётгани эътироф этилди. Баҳодир Махситов “Бунёдкор”дек улуғ даргоҳга ташрифининг сабабини изоҳлар экан, клубнинг фидойи-фахрийларининг меҳнатларини эътироф этиш ва уларга тегишли кўкрак нишони ҳамда гувоҳномаларни топшириш эканлигини билдирди. Жумладан, “Бунёдкор” футбол клуби ва академиясида узоқ йиллардан буён турли йўналишларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор ходимларга “Ўзбекистон Спорт фахрийси” кўкрак нишони ва гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир якунида Баҳодир Махситович “Бунёдкор” футбол клубига Кенгашнинг махсуси совғасини тақдим этди. Ўз навбатида Мурод Боқиевич бу эътибор учун миннатдорчилик билдирар экан, Баҳодир Махситович ва у каби фахрийларимиз учун “Бунёдкор” уй учрашувларини бевосита стадионда томоша қилишларига “Бунёдкор”дан алоҳида хона ажратилишини маълум қилди.

Тақдирланганлар
А.М.Семёнов
В.Н.Ни
П.В.Ким
Г.К.Шокирова
Т.В.Усова
Ш.Ғ.Тошпўлатов
Б.М.Маҳкамов
М.А.Зорина
М.Е.Дорфман




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика