UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  5 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

Бундеслига. Драматик кечган ўйинда "Бавария" иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Бундеслига. Драматик кечган ўйинда "Бавария" иродали ғалабага эришди

Германия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтди.


Фрайбургда кечган беллашувнинг дастлабки дақиқалари кутилмаганда Кристиан Штрайх шогирдларининг тезкор ва тажовузкор ҳужумлари билан бошланди. Бунинг самараси ўлароқ учрашувнинг 4-дақиқасида Хаберер Нойер қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида "Фрайбург" тўлиқ устунликка эришди ва "Бавария" дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни яратди. "Бавария" эса асосан биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини кўрсатди.

Ўйиннинг 35-дақиқасида Роберт Левандовски бурчак зарбасидан сўнг чиройли тарзда дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади

Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олишди.

Иккинчи таймни ҳам мезбонлар фаоллик билан бошлашди. Аммо улар томонидан ташкил этилган ҳужумларни "Бавария" ҳимоячилари ва дарвозабон Нойер бартараф этишни уддасидан чиқди. Учрашув анча қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечди.

Баҳс якунланишига тобора оз вақт қолаётган бўлсада, ғолиб жамоа номи аниқланмай турганди. Учрашувнинг охирги дақиқаларида ҳар иккала жамоа вакилларида ҳам гол уриш учун имконият ва вазиятлар юзага келди. "Фрайбург" асосан ҳимояга эътибор қаратган ҳолда, ўз омадини қарши ҳужумда излашга уринди.

Ҳакам томонидан учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. Қўшиб берилган 2-дақиқада захирадан майдонга тушган Франк Рибери жамоаси ҳужумини майдон марказидан бошлади ва бир қатор ҳимоячиларни ортда қолдириб, тўпни жарима майдончаси ичида турган Роберт Левандовски томонга оширди. Польшалик маҳоратли ҳужумчи тўпни гавдаси билан қабул қилишда қандай ўйнаш кераклигини кўрсатди ва тўпни жуда ажойиб тарзда ўзига бўйсундирган ҳолда нозик дид билан йўллаган зарбаси орқали ўйин тақдирини ҳал этган гол муаллифига айланди.

Ажойиб, шиддаткор ва томошабоп кечган беллашувда "Бавария" иродали ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Роберт Левандовски эса йилнинг илк ўйинида дубль қайд этди ва жамоасига муҳим ғалабани совға қилди.


Бундеслига, 17-тур. Турнир жадвали

Фрайбург – Бавария 1:2 (1:1, 0:1)

«Шварцвальд-Штадион»

Голлар
: 1:0 – 4 Хаберер, 1:1 – 35 Левандовски, 1:2 – 90 Левандовски.

Фрайбург
– Шволов, Торрехон, Гюнтер, Штенцель (Кюблер, 83), Гульде, Франтц, Хефлер, Хаберер (Булут, 80), Филипп, Грифо, Нидерлехнер (Петерсен, 70).

Бавария
– Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба (Бернат, 71), Роббен, Лам, Видаль (Киммих, 55), Хаби Алонсо, Дуглас Коста (Рибери, 71), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар
: Хаби Алонсо (31), Дуглас Коста (48), Хаберер (74), Шволов (84).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси
: Роберт Левандовски 9,1*  (Дарвоза томон зарба: 4, аниқ зарба: 2, Тўп узатмалари: 33, аниқ узатма: 27)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика