Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
2 фев 2026, 00:07
Германия Бундеслигаси 20-тур доирасидаги “Боруссия Дортмунд” — “Хайденхайм” ўйини бўлиб ўтди.

Антон Вальдемар 44-дақиқада ҳисобни очди. Шундан сўнг меҳмонлар ўйинчиси Юлиан Нихьюс 45+5 ва 48-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, дортмундликлар ҳужумчиси Серу Гирасси 68 (пенальтидан) ва 69-дақиқаларда дубль қайд этиб, “арилар”га уч очко олиб берди.





Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia