UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  0 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  1 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  11 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0

Бунақасини кўрмагансиз: Фабьен Бартез чап вингер ролида Янгиликлар

Бунақасини кўрмагансиз: Фабьен Бартез чап вингер ролида

YouTube тармоғида ажойиб футбол хазинаси мавжуд.

Унда дарвозабон Фабьен Бартез 2001 йил ёзидаги мавсумолди турнеда чап вингер вазифасини бажарган.


Бартез ўша учрашувда футболчи сифатида (дарвозабон эмас) тушиш учун Алекс Фергюсонга дарвозадан кўра майдонда кўпроқ фойда келтиришини тушунтиришга уринган. "Мени посбон дейишнинг ўзи етарли эмас, чунки баҳсда максимал даражада иштирок этишни хоҳлайман" - деганди Бартез ўзи ҳақида.


"У тўпни назорат қилишни яхши кўради. Баъзи ўйинолди машғулотларида футболчи сифатида ҳаракат қиларди. У кучли техникага эга эди" - дея эслаган Фергюсон.


Бартезнинг орзуси Сингапур терма жамоасига қарши баҳсда амалга ошди. "Юнайтед" 7:1 ҳисобида олдинда эди ва захирада ўтирган Бартезга 10 дақиқа совға қилинди. У дарвозабонники бўлмаган футболкани олди (Бартез аввалига 7-рақамни олганди, бироқ унгача Бекхэм ушбу рақамдан фойдалангани учун ҳакамлар бошқа рақамли либсода майдонга тушишни сўраган) ва чап қанотга тушди.


Видеода ҳаммаси қандай бўлганини кўришингиз мумкин: Стадиондагилар олқиши, ҳимоячини алдаб ўтишга уриниш, жарима майдончаси ичига ажойиб пас ва омадсиз узатма. МЮ яна битта гол урди - афсуски, гол муаллифи Гиггз.


"Бошқа ўйинчилар қанотни тўп билан таъминларди, Бартез эса тўп кетидан югуравериб, тили осилиб қолганди" - дея ушбу воқеани юзида кулгу билан эслаган Фергюсон.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика