UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  0 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  7 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2

Бугун "Спорт клуб" кўрсатувининг биринчи сони жонли эфирда намойиш этилади Янгиликлар

Бугун "Спорт клуб" кўрсатувининг биринчи сони жонли эфирда намойиш этилади

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар қилгандик.

Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ва ЎзМТРК раиси Алишер Ходжаевлар "Спорт" телеканали орқали янги онлайн дастур ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилгандилар.

Ана шу келишув самараси ўлароқ, бугун "Спорт" телеканалида махсус "Спорт клуб" дастурининг биринчи сони эфирга узатилади. Унда Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, юртимиздаги етакчи спорт федерациялар раҳбарлари, ўзбек спортининг ёрқин юлдузлари жонли эфирда мухлислар саволларига жавоб қайтарадилар.

Республикамиз Президентининг турли соҳага масъул бўлган раҳбарлар халқ олдида ҳисоб бериши лозимлиги, фуқароларимиз билан мулоқот қилиши ва уларнинг саволларига аниқ-тиниқ жавоб қайтариши юзасидан берган кўрсатмаларига асосан, бугундан эътиборан спорт соҳаси учун ҳам алоҳида онлайн дастур ташкил этилмоқда.

Бугун соат 19:00да "Спорт" телеканалида бошланадиган кўрсатувда мухлислар жонли эфирда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика