Бугун "Реал"нинг 5 нафар асосий ўйинчиси майдонга тушмайди, "Севилья"га қарши ўйин қайдномаси ФОТО

Tolibjon Qosimov
9 дек 2017, 14:50
Бугун Испания Ла Лигасида 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади.

Унда амалдаги чемпион "Реал" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилади.

"Қироллик клуби" матбуот хизмати учрашувдан олдинги қайдномани тақдим этди. Унга кўра, Зинедин Зидан бугун Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Дани Карвахаль, Каземиро ва Гарет Бэйл каби ўйинчиларнинг хизматидан фойдалана олмайди. Бэйл яқиндагина умумий гуруҳ машғулотларига қайтган бўлса, Варан жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Рамос, Карвахаль ва Каземиро эса дисквалификация сабаб учрашувда иштирок эта олишмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/realmadrid