Бугун "Олмалиқ" Руминиянинг "Ювентус" клуби билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
11 фев 2017, 15:43
"Олмалиқ" бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.
"Олмалиқ"нинг бу галги рақиби Руминия 1-дивизиони пешқадами "Ювентус" бўлади. Машҳур Италия жамоасига номдош бу жамоада 58 ёшли Марин Барбу бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Бухарестликлар жорий мавсумда 19 турдан сўнг 45 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб туришибди.

Ўртоқлик учрашуви Топкапе футбол мажмуасида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Учрашувни ҳар доимгидек @pfcolmaliq телеграмм каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›