Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"

Mirjalol Normatov
27 фев 2026
"Лидс" бош мураббийи Даниэль Фарке ҳамкасби Пеп Гвардиола замонавий футболни ўзгартириб юборганини айтди.

28 февраль куни "Лидс" АПЛнинг 28-тури доирасида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

"У ривожланиш йўлида, доимо рақобатбардош бўлади, ҳаммадан бир қадам олдинда юради. У ёлғончи тўққизлик футболчиси билан ўйнади, ўша пайт ҳеч ким буни билмасди. У ҳеч ким танимайдиган яхши инвестиция киритилаётган марказий ҳимоячилар билан ўйнайди. Одамлар футболчига автоматизация ҳамда барқарорлик керак деган пайтда доимо таркибда ўзгаришлар қилади.

Исталган ҳолатга мослаша олади, футболчиларига барчадан юқори туришлари кераклигини тушунтиради ва тактикасини ўзгартириб туради. Менимча футболга катта таъсир ўтказган ва кўплаб мураббийларни илҳомлантирган мураббий айнан Гвардиола бўлади", - деди Фарке.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: City Xtra