UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  50

Бугун "Локомотив"да катта футбол Янгиликлар

Бугун "Локомотив"да катта футбол

Теглар :  Локомотив
Бугун "Локомотив" ўз майдонида олий лиганинг 3-тур учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" ўз уйларида водийнинг энг номдор клубларидан бири "Нефтчи"ни қабул қилишади.

Хабарингиз бор, "Локомотив" жорий чемпионатнинг дастлабки икки учрашувини сафарда айнан водий клубларига қарши ўтказиб, аввалига "Навбаҳор"ни 3:2, ундан кейин "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Мана энди жамоамиз "Нефтчи" билан куч синашади.

Бугунги ўйин "Локомотив" учун ўз майдонидаги очилиш учрашув ҳисоблангани боис ўйин олдидан бир қатор дастурлар ўрин олган. Хусусан ўйин бошланишидан олдин эстрадамиз хонандалари ҳамда таниқли қизиқчи Шукрулло Исроилов мухлислар хизматида бўлишади.

Биз "Локомотив"га бефарқ бўлмаган барча мухлисларнинг ТТЗдаги "Локомотив" стадионига чорлаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нефтчи" баҳси соат 16:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика