UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  3 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Бугун футбол. Сафарда ҳали ғалаба қозонмаган "Сўғдиёна" бугун "Қўқон-1912" меҳмони бўлади Янгиликлар

Бугун футбол. Сафарда ҳали ғалаба қозонмаган "Сўғдиёна" бугун "Қўқон-1912" меҳмони бўлади

Бугун олий лиганинг 14-тур баҳслари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

"Қўқон-1912" биринчи турни мағлубият билан бошлаганди, шундан кейин жамоа қаторасига 11 ўйинда мағлуб бўлмади. Лекин ўтган тур қўқонликлар Тошкентда "Бунёдкор"га ютқазиб қўйишди.

Мана энди жамоа ўз майдонида сафарда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган "Сўғдиёна" билан баҳслашади. "Сўғдиёна" шу пайтгача сафарда етти бор майдонга тушган бўлса, бирор марта ғалабага эришмаган: икки дуранг, беш мағлубият. Тўплар нисбати 6-17.


Айтганча, жиззахликлар сафарда гол ўтказиш бўйича биринчи ўринда боришмоқда. Агар жамоа бугун зафар қучса, бу Даврон Файзиев шогирдларининг сафардаги илк ғалабаси бўлади. "Қўқон-1912" эса ўз майдонидаги ўйинларнинг тўрттасида зафар қучган. Икки бор дуранг қайд этган бўлса, бир марта ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 11-6. "Қўқон-1912" уйдаги ягона мағлубиятини "Насаф"дан қабул қилиб олган.

Биласизми, "Сўғдиёна" Жиззахдаги охирги учта учрашувни ғалаба билан якунлади, лекин жамоа кетма-кет икки бор сафардан ютқазиб қайтди. "Қўқон-1912" эса дастлаб икки бор ўз майдонида дуранг ўйнади ва охирги уй ўйинида ғалаба қозонди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика